Жиззах вилоятидаги 560 та умумтаълим ва 13 та ихтисослашган, Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижод мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ўзи таҳсил олган Шароф Рашидов туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.  

Вилоят раҳбари якунига етаётган жорий ўқув йили билан барчани самимий қутлаб, битирувчиларга омадлар тилади. Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, тадбирда шу мактаб ўқитувчиси, “Дўстлик ордени” соҳиби, “Йил ўқитувчиси” республика кўрик-танлови ғолиби Шароф Хидиров ва бошқалар сўзга чиқиб, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар таълим тизимида ҳам ўзининг ёрқин самараларини бераётгани, ўқувчиларнинг етук билим олишлари, хорижий тилларни ўрганишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун барча шароитлар яратиб берилаётганини қайд этди.

Жорий ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 18 минг 210 нафар ўқувчи битириб, мустақил ҳаёт сари қадам ташлаётган бўлса, 9-синф битирувчилари сони 24 минг 870 нафарни ташкил этмоқда.  

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 24 декабрдаги “2025 – 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоят бўйича 19 та умумий ўрта таълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари билан олиб борилмоқда.  

[gallery-23551]

“Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов туманидаги 32-сонли умумтаълим мактабида “Ота-оналар боғи” барпо этилди. Ушбу таълим муассасаси боғида ҳар бир ўқувчининг номига уларнинг ота-оналари томонидан минг туп мевали ва 500 туп манзарали дарахт кўчатлари экилди. Ҳар бир кўчатга ўқувчиларнинг исм-шарифлари ёзилган махсус ёрлиқлар жойлаштирилди. Эътиборлиси, ушбу лойиҳа Жиззах вилоятидаги барча умумтаълим мактабларида кенг жорий этилганидир.

Якунига етаётган мазкур ўқув йилида ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, уларга замонавий методикаларни ўргатиш мақсадида хорижий давлатлардан 14 нафар “хорижий тил” ўқитувчиси таклиф қилинди. Янги 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб яна 30 нафар хорижий мутахассисни жалб этиш режалаштирилганини алоҳида таъкидлаш лозим.  

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари хорижда ва республикамизда ташкил этилган турли кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда.  

Жиззахлик ўқувчилар мамлакат ва халқаро миқёсда ўтказилаётган спорт мусобақаларида ҳам мамлакатимизда етакчи ўринларни эгаллаган вилоятлар қаторида бораётгани, бу борадаги ишлар Жиззах воҳасида кўнгилдагидек йўлга қўйилганидан далолат беради.

Тадбирда Шароф Рашидов туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида самарали меҳнат қилган жонкуяр устозлар, энг фаол ўқитувчиларга ҳамда аъло ва яхши баҳоларга ўқиган ўқувчиларга вилоят, туман ҳокимларининг, мактабгача ва мактаб таълими вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимининг ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлари топширилди. 

Сўнгра ушбу мактаб ўқувчи ва битирувчилари томонидан устозлари бошчилигида тайёрлаб, намойиш этилган бадиий чиқишлари иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.

Тантанали маросим ниҳоясида “Сўнгги қўнғироқ” жаранглаб, битирувчи ўғил-қизлар жонажон мактаблари билан хайрлашгани ўзларининг қадрдон синф парталарида устозларидан сўнгги сабоқларни олди.

А.Қаюмов, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди