Президентимизнинг 2021 йил 6 апрелдаги фармонига асосан “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг учун туристик зона ҳудудидан 2007 гектар, шундан туристик зонада инфратузилма объектларини қуриш учун 700 гектар ер майдони ажратилди.

Австриянинг “Spatial data management” лойиҳалаштириш консалтинг компанияси билан имзоланган шартномага мувофиқ ҳамкорликда муайян ишлар олиб борилди.  

“Зомин” туристик-рекреацион зонасининг бош режасига мувофиқ ҳудудда дастлабки қиймати 2,8 триллион сўм бўлган қуйидаги объектлар 225 ўринли анжуманлар саройи, оилавий кўнгил очар маркази, 4 та тўрт юлдузли, 7 та уч юлдузли меҳмонхоналар, 5 та замонавий дор йўллари, 6 та апартамент уйлар, 7 та ресторан ва кафелар, 8 километрли тоғ чанғи учиш трассаси, 13 та аттракционлар қурилиши режалаштирилган.  Бугунги кунда “Суффа” платосида тижорат банкларининг маблағлари ҳисобидан 3 та замонавий 360 ўринли меҳмонхонани қурилиш ишлари якунланди.  

Бугун эса “Зомин” туристик-рекреацион зонаси ҳудудида лойиҳа доирасидаги замонавий дор йўлини ва кўп қаватли автотураргоҳнинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  

Кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилган тадбирни Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев кириш сўзи билан очиб, жорий йилда ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишларига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, маросимда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев, меҳнат фахрийси Мирзоулуғ Ҳайдаровлар ҳам сўзга чиқди.  

[gallery-13268]

Замонавий дор йўли ва кўп қаватли автотураргоҳ “Ўзмиллийбанк” АЖ буюртмасига асосан “Голд степ” МЧЖ томонидан бунёд этилди. Объектдаги қурилиш-монтаж ишлари учун (дор йўлидан ташқари) 133,3 миллиард сўм сарфланди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида дунёга машҳур Швейцариянинг “Бартолет АГ” компанияси томонидан 6,72 миллион евролик дор йўли ускуналари етказиб берилди.  

“Зомин” осма дор йўлининг узунлиги 2 640 метр бўлиб, 12 минорали 11 устундан ташкил топган. Шу билан бирга 11 сонли энг баланд миноранинг баландлиги 35 метрни, ерга қадар энг катта масофа эса 74 метрни, дор йўлининг энг катта қиялиги 42 градусни ташкил этади.  

Қуйи станциянинг денгиз сатҳидан баландлиги 1961,1 метрни, юқори станцияси эса 2490,6 метрни, станциялар ўртасида баландлик фарқи 529,5 метрни ташкил этади. Дор йўлида мижозларни ташиш учун “Porsche” студиясида  ишлаб чиқилган замонавий дизайндаги 36 кабина тақдим этилган. Максимал ўтказиш қобилияти (бир томонлама) соатига 1 200 нафар мижозларни қабул қилиш қувватига эга.  

“Зомин” туристик-рекреацион зонаси ҳудудида қурилган замонавий дор йўлида бугунги кунда хорижлик мутахассислар томонидан монтаж ва ишга тушириш ишлари якунланган ва барча зарурий тест синовлари ўтказилиб, мижозлар хавфсизлиги таъминлаган.  

Бундан ташқари, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, дор йўлининг пастки станция ҳудудида йиғма металл конструкциялардан фойдаланган ҳолда 400 ўринли, 5 қаватдан иборат автотураргоҳ қуриб битказилди.  

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 июлдаги қарорига мувофиқ, замонавий услубда қурилган қиймати 48,7 миллиард сўмни ташкил қилувчи соғломлаштириш марказида мижозларнинг дам олишлари  учун барча зарур шароитлар яратилган.  

– “Иккинчи Швецария” деб аталадиган Зоминда сайёҳларни кенг жалб қилувчи дор йўлининг барпо этилишида иштирок этганимиздан жуда ҳам мамнунмиз, – дейди лойиҳанинг технологик назоратчиси Райн Холд Шмит. – Зоминнинг бетакрор табиатини юқоридан  томоша қилиш имконияти сайёҳларга катта завқ бағишлайди. Бу мажмуанинг Мустақиллик байрами арафасида ишга тушгани ўзбеклар одатига кўра, “тўйга тўёнадир”. Бугун тадбирда иштирок этаётган барчага миннатдорлик билдираман.  

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда осма дор йўли фойдаланишга топширилди