Юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори соҳадаги ишларни янада жонлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан ўтказилган "Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, истеъмолчиларни муқобил энергияга ўтказиш ва энергия тежамкор технологияларни жорий қилиш" мавзусидаги давра суҳбати айни масалалар муҳокамасига бағишланди. Тадбирда партия вакиллари билан бирга Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутасаддилари ҳам иштирок этди. 

Давра суҳбатида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишнинг зарурати ва фойдаларини аҳолига кенг тушунтириш, аҳоли хонадонларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан бу борадаги ишларнинг Жиззах вилоятидаги ҳолатини ўрганиш якунлари муҳокама қилинди. 

— Ҳозирги кунга қадар вилоятда режадаги 1 минг 111 та аҳоли хонадонига ўрнатилиши лозим бўлган қуёш панеллари амалда 1203 хонадонга эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилди. Режа 108 фоизга бажарилган бўлса, электр қуввати бўйича режа амалда 49,6 фоизга бажарилган, — деди халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати, ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси Нуриддин Холматов. — Ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларига ўрнатилиши кўзда тутилган қуёш панеллари объектлар сони бўйича режа 498 тадан 332 тага, яъни 66 фоизга бажарилган.

Президент қарори ижроси юзасидан Жиззах вилоятида икки йўналишда амалга оширилаётган ишларни қониқарли деб бўлмайди. Тадбиркорлик субъектларининг бино ва иншоотларида режа бўйича ўрнатилиши лозим бўлган 750 та қуёш панеллари ўрнига 579 та ўрнатилиб, электр қуввати 15 МВт ўрнига 6,25 МВт таъминланган. Вилоятда маҳаллий тадбиркорлар томонидан барпо этилиши лозим бўлган 13 та кичик ҳажмдаги фото электр станцияларидан биронтаси амалда ташкил этилмаган.

Давра суҳбатида вилоятда аниқланган камчилик ва муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда ечимлари мутахассислар иштирокида қизғин муҳокама қилиниб, қатор таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда объектларга қуёш панелларини ўрнатиш режаси 66 фоизга бажарилган