Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати ҳудудда бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари содир этилгани ҳақида хабар берди.

Жумладан, Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси шу тумандаги “Самарқанд қудуқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ҳайиқбой Уюқбоев (исм-шарифи ўзгартирилган) томонидан “Нега онамга қарамаяпсан?” дея уриб, тан жароҳати етказилган.

Калтакланиш оқибатида ҳамшира бош мия чайқалиши ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган.

Айни пайтда, мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Энди ҳамширани калтаклаган зўравон қонун олдида жавоб беради.

***

Мамлакатимизда республика Ички ишлар вазирлиги томонидан турли диний экстремистик мазмундаги аудио, видео ва матнли материалларни сақлаш ва уларни тарқатиш тақиқланган.

Лекин шунга қарамай, Мирзачўл тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Тенгебай Кучикбаев ўз шахсий уяли телефонида турли диний мазмундаги тақиқланган материалларни сақлаб юргани ва ўз телеграмм мессенжери орқали уни танишларига тарқатганлиги туман ИИБ ходимлари томонидан аниқланди.

Худди шунга ўхшаш яна икки ҳолат Шароф Рашидов тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳам аниқланган. Шу тумандаги “Мўлканлик” ҳамда “Хаваслик” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқаро ҳам ўз телефонларида тақиқланган диний мазмундаги видео-аудио ёзувлар сақлаб келган ва уларни танишларига тарқатганлиги фош этилиб, ҳужжатлаштирилган.

Ушбу учала ҳолат юзасидан ҳам терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

***

Вилоятнинг Фориш тумани “Боғдон” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Жиззах – Фориш – Қизилча йўлида йўл транспорт ҳодисаси содир этилиши оқибатида 1 нафар ҳайдовчи тан жароҳати олди.

Қизилча йўлида Наманган вилояти Чуст туманида истиқомат қилувчи фуқаро Абдубарно Ҳамидхонов ўзига тегишли бўлган “Кобалт” русумли автотранспорт воситасида кетаётиб бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишда келаётган Фориш туманидаги Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро бошқарувида келаётган “Нексия” русумли автотранспорт воситасининг йўлига чиқиб кетган. Натижада йўл транспорт ҳодисаси содир этилган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида “Нексия” ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт маркази шифохонасининг шошилинч бўлимига ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда ҳамширанинг нега калтаклангани... ва яна баъзи нохуш ҳолатлар ҳақида