Жиззах вилоятида қуввати 1000 МВтгача бўлган шамол электр станцияларини қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Хитойнинг “China Huadian Overseas Investments”, “CNEEC” (China National Electric Engineering Company) ва “SANY Renewable energy” компаниялари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, мазкур келишув бўйича “China Huadian Overseas Investments” компанияси инвестор сифатида,  “CNEEC” компанияси бош пудратчи, “SANY Renewable energy”  компанияси эса шамол турбиналарини етказиб берувчи сифатида лойиҳада иштирок этади.  

Компаниялар станция қуриш бўйича қурилиш майдонига чиқиб ўрганиш ишларини тез кунларда бошлайди. Шунингдек, компаниялар Ўзбекистонда давлат-ҳусусий шериклик тамойиллари асосида келишувлар имзолашнинг тартиблари юзасидан ҳам ўрганишлар олиб боради. Ўрганишлар натижасига кўра, шамол электр станция қурилиши бўйича томонлар бош келишувни имзолайди.  

Таъкидлаш керакки, мазкур меморандум доирасида Хитой компаниялари томонидан юртимизга 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилади.  

“China Huadian Overseas Investments” компанияси “China Huadian Co.”нинг шўба корхонаси. “China Huadian Co.” Хитойнинг энг йирик электр энергияси ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири бўлиб, 190 ГВт қувватга тенг электр станцияларга эгалик қилади. 

“CNEEC” компанияси электр қурилмалари ишлаб чиқарувчи йирик компания бўлиб, ушбу компания ихтисослашган муҳандислик хизматлари пудратчиси сифатида ҳам фаолият юритади. “SANY Renewable energy” компанияси эса Хитойнинг шамол турбиналари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналаридан биридир.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилоятида қуввати 1000 МВтгача бўлган шамол электр станцияларини қуриш имкониятлари ўрганилади