🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда

Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
Жамият
Танлаш
14:40 / 18.11.2024

Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Шароф Рашидов туманида жойлашган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш билан шуғулланувчи хорижий қўшма корхонада бўлди.

Учрашув жараёнида божхона кўриги давомида қонунбузарликларнинг олдини олиш, тўловларни тўғри ундириш, бунда аҳамият берилиши зарур бўлган муҳим жиҳатлар юзасидан ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига зарур тавсиялар берилди.

Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 258 та импортёр корхона томонидан 1 миллиард 176 миллион АҚШ доллари қийматидаги товарлар импорт қилинган. 

Бу каби назорат тадбирлари мунтазам давом эттирилмоқда.

***

Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан Пахтакор тумани 1-сектор ҳудудидаги ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

Унда Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, олий ҳарбий таълим муассасаларига саралаш босқичлари ва ҳарбий хизматчиларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

Ёшларни она юртга садоқат ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида маслаҳатлар берилди.

***

Вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти тарғиб қилинмоқда.

Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Пахтакор туман филиали ходимлари томонидан туманнинг “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида хатлов жараёнлари амалга оширилмоқда.

***

“Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастури доирасида Жиззах шаҳар прокурори М.Маматов ва Мирзачўл туман прокурори А.Сакиевлар Жиззах эркин иқтисодий зонасидаги “Mono electric” МЧЖга қарашли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, корхона имкониятлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, мазкур корхона томонидан ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган оилалар вакилларига яратиб берилган шарт-шароитлар ҳамда касаначилик асосида уй шароитида ишлаш мумкин бўлган лойиҳалар кўриб чиқилиб, аҳоли бандлигини таъминлашнинг зарур чоралари белгилаб олинди.

***

Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рўзиев бошчилигидаги туман секторлари ва мутасадди ташкилотлари раҳбарлари “маҳалла еттилиги” билан биргаликда уйма-уй юриб, фуқароларнинг бугунги кундаги аҳволи ва муаммоларини ўрганмоқда. 

Тумандаги “Янгиобод” МФЙда ўтказилган худди шундай ўрганишлар жараёнида электр энергиясидаги муаммолар жойида ҳал этилди. 

Шунингдек, тадбиркорлик қилиш учун кредит олиш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари тегишлилиги бўйича банк ва бошқа мутасадди раҳбарлар зиммасига юклатилиб, ижроси назоратга олинди.

Jizzax-Qisqa xabarlar.18.11 (1).jpg
Jizzax-Qisqa xabarlar.18.11 (2).jpg
Jizzax-Qisqa xabarlar.18.11 (3).jpg
Jizzax-Qisqa xabarlar.18.11 (4).jpg
Jizzax-Qisqa xabarlar.18.11 (5).jpg
Jizzax-Qisqa xabarlar.18.11 (6).jpg
Jizzax-Qisqa xabarlar.18.11 (7).jpg
Jizzax-Qisqa xabarlar.18.11 (8).jpg
Jizzax-Qisqa xabarlar.18.11 (9).jpg

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Муаллиф: abdujalolqayumov