| Y | D | S | CH | P | J | SH |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
Жиззах вилояти хабарлари – қисқа сатрларда

Зафаробод туман ҳокими “Писталикент” шаҳарча фуқаролар йиғинидаги тадбиркорлар фаолиятини ўрганди.

Ҳоким пайпоқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Sitorabonu &Madinabonu textel” оилавий корхонаси ва мебель ишлаб чиқарувчи “Дилбар она мебеллари” оилавий корхонасининг иш фаолиятлари билан танишиб, тадбиркорларга совуқ шароитда юзага келган муаммоли масалалар бўйича ёрдам кўрсатилишини таъкидлади. Мутасаддиларга тегишлилиги бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.
* * *
Дўстлик туманидаги Президент Халқ қабулхонасида аҳоли мурожаатлари тингланди. Унда туман ҳокими Ш.Дарвишев, Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Пармонов, секторлар ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

Қабул давомида 30 нафардан ортиқ фуқаролар бандлик, саломатликни тиклаш, уй-жой, газ таъминоти, ер майдонлари, кредит маблағлари, моддий ёрдамлар ажратиш, йўллардан фойдаланиш масалалари бўйича мурожаат қилди.
Мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Ечими вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
* * *
Давлатимиз раҳбари томонидан шу йилнинг 20 январь куни мактабларда ўқувчиларни касбга ўргатиш бўйича туманларнинг ихтисослашувига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумтаълим мактаблари ўқувчиларини касбга ўргатиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Ғаллаорол тумани ҳокими Ж.Оқбоев, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири А.Суюнов бошчилигида масъул ходимлар ва умумтаълим мактаб раҳбарлари Президентимиз томонидан илгари сурилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Зомин туманидаги 60-сонли умумий ўрта таълим мактаби қошидаги “Касблар маркази” ҳамда Зарбдор туманидаги кар ва заиф эшитувчилар махсус мактаб-интернатига бориб, яратилган шароитлар билан танишди.
Келгусидаги режалар белгилаб олинди.
* * *
Мирзачўл тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ж.Каримов томонидан ҳудуддаги “Пахтазор” ва Ўзбекистон ҚФЙдаги ўрта умумтаълим мактабларининг иситиш тизимлари ўрганилиб, синфхоналарда иссиқликни меъёрида ушлаб туриш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, 3-сектор раҳбари мутасадди корхона ва ташкилотлар билан биргаликда “Ғалаба” МФЙда аҳолининг табиий газ, ичимлик суви ва иситиш тармоқларини кўздан кечирди. Жараёнда 2 та оилага ҳомийлик ёрдами кўрсатилиб, уйлар табиий газ тармоғига уланди. Шунингдек, 3-сектор томонидан Н.Холматованинг яшаш уйига эшик ўрнатиб берилди.
* * *
Жиззах шаҳри, Арнасой ва Янгиобод туманлари ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан вояга етмаганлар билан боғлиқ содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига йўл ҳаракати қоидалари бўйича қисқа муддатли 10-15 дақиқалик ўқув дарс машғулотлари ташкил этилмоқда.

Мазкур тарғибот машғулотларида пиёда, велосипид бошқарувчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари нималарга олиб келиши ҳақида сўз юритилиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишлари соҳа ходимлари томонидан кўргазмали материаллар орқали кўрсатиб берилмоқда.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА
Муаллиф: abdujalolqayumov




