Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Президент қарори билан Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Юнусжон Зохидович Насимджанов Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Ташпулатов Бекзод Турғунович – Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ташпулатов Бекзод 1983 йилда Жиззах шаҳрида туғилган.
У мазкур тайинловга қадар Жиззах вилоят ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.