Хабарингиз бор, бир оз аввал Суриядаги террорчилар сафига бориб қўшилган Жиззахлик йигит қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган эди. Тергов ишлари якунлангач, Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судида мазкур шахснинг хатти-ҳаракатлари бўйича ҳукм ўқилди.

Суд материалларига кўра, Жиззах вилоятида яшовчи Д.Раимов 2023 йилда Тошкент шаҳар, Учтепа туманининг турли манзилларида умумий овқатланиш шахобчаларида ишлаб юрган вақтларида “Instagram” ижтимоий тармоғидан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти тарафдорларининг ғоявий таъсирига тушиб қолади. У мазкур ташкилотнинг Сурия Араб Республикасидаги тарафдорлари сафига бориб қўшилиб, улар билан бирга террорчилик ҳаракатларида иштирок этишни мақсад қилган. 

Шу тариқа у “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти тарафдорларининг кўрсатмалари асосида 2023 йилнинг 17 июнь куни “Тошкент-Истанбул” йўналиши бўйича авиарейс орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига етиб бориб, 18 июнь куни “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти тарафдорлари кўмаги билан Туркия давлатига келган. 

23 июнь куни эса Туркия давлатининг Райҳонли шаҳридан Сурия давлатига айланма йўллар орқали ўтиб, Идлиб шаҳрида жойлашган “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти аъзолари жойлашган қароргоҳга етиб борган ва ташкилот сафига қабул қилинган. 

Мазкур тақиқланган “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотида турли ғоявий ва ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган вақтида эса Сурия давлати армияси томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиёт натижасида жароҳат олиб, у ерда бироз муддат даволанган, сўнг “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларига хўжалик ишларида ёрдамлашиб юрган.

2023 йил 27 ноябрь куни эса Д.Райимовнинг соғлиғи ёмонлашиб,  “Тавҳид ва Жиҳод” халқаро террорчилик ташкилоти аъзолари кўмаги билан Сурия давлатидан Туркия давлатига даволаниш мақсадида ўтган. 

Айнан шу вақтда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи ходимлари томонидан қўлга олиниб, 2023 йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикасига депортация қилинган.

Cудланувчи суд мажлисида, “қарамоғида ота-онаси, турмуш ўртоғи ва бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, уларнинг соғ­лиғи яхши эмаслиги ва доимий қаровга муҳтожлигини баён этиб, қилмишидан қат­тиқ афсусдалигини, қилмишларидан чин кўн­гилдан пушаймонлигини билдирди.

Суд, мазкур жиноят ишини кўриб чиқиб, Д.Раимовга нисбатан ЖКнинг 1552-моддаси 1-қисми ва 2442-моддаси 1-қисми ҳамда 59-моддасига асосан 6  йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда диний эътиқод борасида ҳеч қандай чекловлар йўқ. Айни пайт­да кўплаб диний таълим муассаса­лари фао­лият юритиб, Халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва илмий мактабларда ҳам Ислом динини ўрганиш учун барча шарт-шароитлар етарли.

Д.Раимов бузғунчи ғоялар таъсирига тушмасдан, қонуний равишда диний сабоқ олганида умрининг гуллаган дав­ри­ни «темир панжара» ортида ўтказмаган бўлар эди.

Қолаверса, инсон ҳар бир қадамини ўйлаб босса, ҳеч қачон адашмайди. Шу маънода Д.Раимовнинг қисмати кўпчилик учун сабоқ вазифасини ўтаса ажаб эмас. 

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/O27HmFQ6Bk8" title="Jizzax: Suriyadagi terrorchilar safiga borib qoʻshilgan shaxsga hukm oʻqildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Бахтиёр Мамадаминов

Жиноят ишлари бўйича

Янгиобод туман судининг раиси 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах: Суриядаги террорчилар сафига бориб қўшилган шахсга ҳукм ўқилди