“Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонлари топширилди
Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллик шодиёналари арафасида бир гуруҳ спорт фидойилари ҳамда соҳа ривожига ҳисса қўшиб келаётган қатор ташкилотларнинг вакиллари “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Юртимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида баркамол этиб вояга етказишга қўшган салмоқли ҳиссаси учун бир гуруҳ мутахассисларга "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонлари тантанали топширилди.
Тақдирлаш маросимида мукофотланганлар жонажон ватанимизда давлатимиз раҳбари томонидан спорт соҳасига қаратилаётган эътибор юқори самара бераётганини эътироф этди.
Т. Рўзиев, ЎзА