![](https://cdn.uza.uz/2021/12/14/09/48/07dnE9Jv6Hdpqq5jYAdWf3S2vYBXU44u_normal.jpg)
Масъул ходим хизмат хонасида наркотик сақлаб келганлиги аниқланган. У жиноятни қайд этмаслик ва ишни ёпиш эвазига ИИБ ходимига пора бераётган вақтда ушланди.
Оққўрғон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан жорий йилнинг 8 декабрь куни «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғинида тезкор тадбир ўтказилди. Унда 1986 йилда туғилган Т.А.нинг (хусусий ташкилотда автотранспорт воситаларига лицензия бериш фаолияти билан шуғулланувчи шахс) хизмат хонасидаги идиш ва ёнида бўлган ўралган ҳолдаги минг сўмлик купюрада, гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги, шунингдек, гиёҳвандлик моддаси истеъмоли учун махсус восита тайёрлагани аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган. Шундан сўнг, Т.А. мазкур ҳолатни қайд этмаслик ва ишни «ёпди-ёпди» қилиш эвазига туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғига 500 доллар пора таклиф қилди.
ИИБ ходимининг билдиргисига асосан ўтказилган тадбир давомида, фуқаро Т.А. маблағнинг 5 миллион сўмини бераётган вақтида ИИВ ШХББ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.Мусаев,ЎзА.