Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилоти (Penal Reform International)нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 17-18 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида бошланган судьялар учун суд ишларини юритиш амалиётида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларни қўллаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг Хоразм вилоятида давом этяпти.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилоти (Penal Reform International)нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари, давлат органлари ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг малакасини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, мазкур тренингда Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти молиявий кўмагида тайёрланган Марказий Осиё давлатларида суд-ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш лойиҳаси доирасида тайёрланган услубиятнинг мазмун-моҳияти билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва туман судларининг судьялари таништирилди.

Ушбу методологияда судьялар учун суд ишларини юритиш амалиётида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларни қўллаш масалалари ўз аксини топган. Ушбу қўлланмада қайд этилишича озодликдан маҳрум қилиш – энг кўп ишлатиладиган жазо турларидан бўлиб, уни қўллаш қатор салбий ҳолатларни, жумладан, маҳкум оиласининг моддий аҳволига, оилаларнинг парчаланишига, шунингдек, шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатларга оид кўникмаларга эга бўлишига, жиноятнинг такрорланишига олиб келиши мумкин.

Мазкур семинар-тренингда маърузачи сифатида иштирок этган жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси Анвар Икромов Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги муқобил жазолар, хавфли рецидив жиноят учун қандай жазолар қўлланилиши, Қирғизистонда 2019 йил 1 январдан бошлаб Жиноят қонунчилигидан рецидив атамаси умуман чиқарилганлиги ҳақида тўхталган бўлса, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди раис ўринбосари Фотима Исмоилова озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига бошқа муқобил жазоларни кенг қўллашда халқаро стандартларни инобатга олиш ва жиноят йўлига кириб қолган шахсларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, рецидив жиноятларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида сўз юритди.

Семинар давомида иштирокчилар суд ишларини юритишда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларни қўллаш бўйича ишлаб чиқилган услубият билан танишиш билан бирга уни такомиллаштириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноят учун қайси жазо турини қўллаш самаралироқ?