Президентимизнинг “Тошкент шаҳри таркибида Янги ҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
2021 йил 20 январда қабул қилинган ушбу ҳужжатга мувофиқ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти чегараларининг ўзгартирилиши ва шаҳар таркибида Янги ҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунига асосан Тошкент шаҳрида Жиноят ишлари бўйича Янги ҳаёт туман суди ташкил этилади.
Янги ҳаёт тумани Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди, Тошкент туманлараро иқтисодий суди ва Тошкент туманлараро маъмурий судининг юрисдикция ҳудудига киритилади.
Ҳужжатга кўра, мазкур ўзгариш сабаб айрим ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.