Интернетдаги ижтимоий тармоқларидан фойдаланиш жараёнида ДЭО/ХТТ эмиссарлари таъсирига тушиб, келгусида Суриядаги жангарилар лагерига бориб қўшилишни режалаштирган шахс аниқланди.

Бу шахс Жарқўрғон туманида яшовчи 2001 йилда туғилган Р.И. бўлиб, у ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда қўлга олинди.

Тадбир давомида унга тегишли бўлган телефон аппарати текшириб кўрилганда, телеграм мессенжеридаги аккаунти орқали Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий Абу Салоҳ, Рашод Қори каби "жиҳодчилар" ДЭО ғояларини тарғиботчилари билан алоқалари аниқланди.

Бундан ташқари, у Ўзбекистон Ислом Ҳаракати ХТТга тегишли "Жундуллоҳ" медиа марказининг "Амжад медиа" нашидалари, Суриядаги Тавҳид ва жиҳод катибаси ХТТ раҳномаси Абу Салоҳнинг жиҳодга чорловчи маърузаларини яқин танишларига тарқатиб келаётгани аниқланиб, видеотасвир орқали прецессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиҳодга чорлаш тарғиботи билан шуғулланган, Суриядаги жангариларга қўшилишни режа қилган шахс қўлга олинди