Жамиятда аҳоли турмуш даражасининг ўсиб бориши билан янги, қулай, замонавий ва хавфсиз уй-рўзғор буюм ва ускуналарига ҳам эҳтиёж ортиб боради.

Бироқ дўконларда сотилаётган турли хилдаги импорт маҳсулотларининг ҳаммасини ҳам хавфсиз деб айта оламизми?

Минг афсуски, бу саволга тўлиқ жавоб бериш имконсиз.

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан жиддий хавфга эга бўлган сифатсиз газ плиталари импорти чекланди.

Қуйида Беларусь ва Грузия давлатларидан юртимизга келтирилган газ плиталарининг хавфлилик даражаси юзасидан маълумот берамиз.

GEFEST ПГ 6100-02 0187 газ плитаси – жиддий хавфга эга маҳсулот.

Беларусь Республикаси  «Брестгазоаппарат» ҚК корхонасида  ишлаб чиқарилган.

 Тавсифи: табиий ва суюлтирадиган газда ишлайдиган газ плитаси. номинал газ босими: 20-30 mbar, иссиқлик энергияси: 10.85 kw.

 Хавфли жиҳати: газ плитасида «газ назорати датчики» мавжуд эмас. Бу газ босими пасайиб-кўтарилганида ёки ўчиб-ёнганида ис гази чиқишига олиб келади. Бу ёнғин, портлаш ва ис газидан заҳарланиш хавфини туғдиради.

Маҳсулот «Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент талабларига жавоб бермайди.

Серия рақами: 2101020103

Ишлаб чиқарилган сана: 01.01.2021 й

 ГАЗ ПЛИТАСИ

Жиддий хавфга эга бўлган  MILANO ML60G4/01 газплитаси. Грузия Республикасининг  “Silkway Industries” корхонасида  ишлаб чиқарилган.

 Хавф тури: ёнғин, портлаш ва ис газидан заҳарланиш.

Тавсифи: табиий ва суюлтирилган газда ишлайдиган газ плитаси. номинал газ босими: 20-30 mbar, иссиқлик энергияси: 9.1 kw.

 Хавф: газ плитасида «газ назорати датчики» (газоконтролный датчик) мавжуд эмас. Бу газ босими пасайиб-кўтарилганида ёки ўчиб-ёнганида ис гази чиқишига олиб келади. Бу ёнғин, портлаш ва ис газидан заҳарланиш хавфини туғдириши мумкин. Маҳсулот «Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентнинг 29-банди ва ГОСТ 10798-2003 стандартининг 5.21-банди талабларига жавоб бермайди.

Серия рақами: 0001852200

Ишлаб чиқарилган сана: 31.10.2017 йил.

 Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиддий хавфга эга бўлган газ плиталари импорти чекланди