Жавраил Шапиев бронза медали учун кураш олиб борди
-86 килограмм вазн тоифасида курашаётган полвонимиз Жавраил Шапиев "Токио–2020" бронза медали учун кураш олиб борди. Ушбу босқичда унга россиялик Артур Найфонов рақиблик қилди.
Қизиқарли ва ўта муросасиз кечган курашда россиялик полвон ғалаба қозониб, бронза медалига сазовор бўлди. Учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилди.
Эртага баҳсларга киришадиган ҳамюртларимиз Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) ва Магомед Ибрагимовга (-97 кг) омад тилаб қоламиз.
ЎзА