Шахмат бўйича онлайн тарзда ўтказилган “Titled Tuesday” турнирида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров 440 нафар иштирокчи орасида ғолибликни тантана қилди.

Мукофот жамғармаси 3 минг АҚШ долларидан иборат турнирда ФИДЕ рейтинги етакчиси Магнус Карлсен, шунингдек Аржун Эригаиси, Фабиано Каруана, Ян Непомнящий, Алексей Сарана, Винсент Каймер, Маттиас Блюбаум, Хикару Накамура сингари дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирок этди. Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов, Миразиз Матёқубов қатори ўнлаб шахматчиларимиз дона сурди.

Эътиборли жиҳати, Жавоҳир Синдоров ўтказилган деярли барча баҳсларда ғалабага эришган бўлса, Нодирбек Абдусатторов ва перулик Ренато Терри билан дуранг ўйнади ва онлайн турнир ғолиблигига эришди.

440 нафар шахматчи қатнашган ўйинлар сарҳисобига кўра, ҳамюртларимиздан Нодирбек Абдусатторов 5, Нодирбек Ёқуббоев, 27, Шамсиддин Воҳидов 30, Рауф Қосимов 71-поғоналардан жой олди.

Онлайн турнирнинг яна бир эътиборли жиҳати, ёш шахматчиларимиздан Миразиз Матёқубов ҳиндистонлик тажрибали шахматчи Аржун Эригаисини мағлубиятга учратди. Нодирбек Абдусатторов азалий рақибларидан бири Магнусни доғда қолдирди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жавоҳир Синдоров “Titled Tuesday” онлайн турнири ғолиби