Халқаро шахмат федерацияси ва “Freestyle Chess Operations GmbH” компанияси илк бор “FIDE freestyle” бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш юзасидан келишувга эришди.

Жорий йил 13–15 февраль кунлари Германиянинг Вайзенхаус шаҳрида ўтадиган мусобақа 2019 ва 2022 йиллар давомида ўтказилган Фишер шахмати шаклидаги мусобақанинг мантиқий давоми ҳисобланиб, унда 8 нафар маҳорат эгалари ғолиблик учун кураш олиб бориши белгиланган.

Ортда қолган 2025 йилги “Freestyle Chess Grand Slam Tour” мусобақалари натижаларига кўра, дунёнинг энг кўзга кўринган 6 нафар гроссмейстери расмий иштирокчи сифатида эълон қилинди.

Эътиборли жиҳати, мазкур турнирда қатнашиши назарда тутилган Магнус Карлсен, Левон Aронян, Фабиано Каруана, Винсент Каймер, Aржун Еригаиси қаторида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров номи ҳам келтириб ўтилди.

Турнирда қатнашадиган қолган 2 нафар шахматчининг бири ФИДЕ саралаш турнирида аниқланса, иккинчи иштирокчи номини “Freestyle Chess” эълон қилиши низомда кўрсатиб ўтилган.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жавоҳир Синдоров “FIDE freestyle” чемпионатида қатнашади