Жасурбек Жайсунов делегациямизга 20-олтин медални келтирди
Япония мамлакати мезбонлик қилаётган ХХ Осиё ўйинларининг таэквондо WT баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси аъзолар учун омадли ўтмоқда.
Хусусан, мусобақанинг эркаклар ўртасида -80 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Жасурбек Жайсунов финал баҳсида Хитой Тайпейи вакили Цзюнь-И Хун устидан зафар қучиб, делегациямизга йигирманчи олтин медални келтирди.
Ушбу муваффақиятдан сўнг Ўзбекистон делегацияси медаллари 20 та олтин, 23 та кумуш ва 22 та бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА