Бугун Тошкент шаҳридаги “CAEx Uzbekistan” халқаро кўргазмалар марказида “Ўзбекистон нефть ва гази - OGU 2025” 27-халқаро кўргазмасининг биринчи кунги тадбирлари бўлиб ўтди.

Қайд этиш керакки, Президентимиз томонидан нефть-газ соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли тизимни тубдан модернизация қилиш, янги конларни қидириш ҳамда мавжуд захираларни ўзлаштириш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Бу жараёнда экологик барқарорлик ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги масалаларига ҳам катта аҳамият қаратилмоқда. 

Айни шу йўналишда “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2025” 27-халқаро кўргазмаси муҳим роль ўйнайди. Маълумки, 1997 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинаётган ушбу кўргазма нафақат замонавий ускуна ва технологияларни намойиш этиш, балки соҳадаги етакчи ишлаб чиқарувчилар, тоғ-кон саноати корхоналари, давлат органлари ва ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида самарали мулоқот учун муҳим платформа вазифасини ўтаб келмоқда. 

“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ инвестициялар бўйича директори Нодир Насибалиевнинг таъкидлашича, кўргазмада иштирок этиш ташкилот учун кенг имкониятлар яратади. 

– Биз асосан буғ турбинаси, газ турбинаси, генераторлар, насос ускуналари, турли хил буғ ва сув қозонларини таъмирлаймиз ҳамда уларни ўрнатиш ишларини амалга оширамиз. Шу билан бирга, Тожикистон, Қирғизистон, Россия ва Грузия каби мамлакатларнинг компаниялари билан ҳамкорлик қиляпмиз. Кўргазмаларда иштирок этиш ишлаб чиқарувчилар учун ҳар жиҳатдан фойдалидир. Бугун кўргазма қатнашувчилари ўз бизнесини стратегик ривожлантириш, хорижий инвесторлар ва ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлмоқда, – деди Н.Насибалиев. 

Хитойнинг Ҳонконг шаҳрида жойлашган “VTFCTech Limited” компанияси учувчисиз учиш воситалари – UAV (дрон) технологиялари бўйича ихтисослашган етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. 

– Биз нафақат дронларни ишлаб чиқарамиз, балки уларни реал иш шароитида самарали қўллаш учун тўлиқ ечимлар, яъни мониторинг, хавфсизлик, таҳлил ва бошқарув тизимларини ҳам таклиф этамиз, – деди “VTFCTech Limited” компаниясининг бош ижрочи директори Жастин Жанг. – Бугунги кунда маҳсулотларимиз нафақат фуқаролик соҳасида, балки ҳарбий, қишлоқ хўжалиги ва саноат объектларида ҳам фаол қўлланилмоқда. Ўзбекистонда ўтказилаётган “OGU 2025” кўргазмасида иштирок этишдан жуда мамнунмиз. У минтақадаги энг муҳим саноат кўргазмаларидан бири бўлиб, маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан мулоқот қилиш учун ажойиб имконият яратади. Биз нефть-газ соҳасига мўлжалланган юқори самарали дрон ечимларимизни тақдим этяпмиз. Хусусан, қувурларни кузатиш, кенг ҳудуддаги объектларни ҳаводан мониторинг қилиш имконини берувчи технологияларимиз бугунги кунда нефть-газ саноати учун муҳим ечимга айланмоқда. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BxwseexkZgE" title="Jastin Jang: Biz neft-gaz sohasiga mo‘ljallangan yuqori samarali dron yechimlarni taqdim etdik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Эслатиб ўтамиз, ушбу кўргазма ўз ишини 15 май куни якунлайди. 

Н.Зиёдуллаева, Д.Ёқубов, А.Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жастин Жанг: Биз нефть-газ соҳасига мўлжалланган юқори самарали дрон ечимларни тақдим этдик (+видео)