Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги 532-сонли ҳарбий қисмда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга замонавий билим ва касб-ҳунар ўргатиш мақсадида “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув-йиғинининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу мактабда ёшлар нафақат ҳарбий машғулотлар, балки ахборот технологиялари, тадбиркорлик, турли касб-ҳунарлар ҳамда спорт йўналишларида билим ва кўникмаларга эга бўлади. Тадбир доирасида қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси ташкил этилиб, мутахассислар иштирокчиларга қурол ва техникадан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатларини амалда кўрсатиб бердилар.

[gallery-25509]

Шундан сўнг,  “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ҳам ўтказилди. Унда Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Эркинжон Турдимов, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари, подполковник Нозимжон Бултуров ҳамда вилоятдаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларни очиқ баён этиш имкониятига эга бўлдилар. Айрим масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди, қолганлари бўйича эса масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.  

– “Жасорат мактаби” оддий таълим маскани эмас, – деди Эркинжон Турдимов. – Бу ерда ёшлар жасорат, садоқат ва Ватанга муҳаббатни ҳаётий кўникма сифатида ўзлаштирадилар.

Ўқув-йиғин доирасида жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари, спорт мусобақалари ва кўрик-танловлар ўтказилиши режалаштирилган.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Жасорат мактаби” Сирдарёда иш бошлади