Жанубий Кореянинг машҳур "BTS" гуруҳи туфайли мамлакатга ташриф буюрувчи саёҳлар сони рекорд даражага етди
Жанубий Корея жорий йилнинг биринчи чорагида рекорд даражадаги хорижлик сайёҳларни кутиб олди. Бунга "K-pop" мегаюлдузи "BTS"нинг март ойида Сеул марказида бўлиб ўтган шов-шувли концертига ташриф буюрган мухлисларнинг кўплиги сабаб бўлди, деб ёзмоқда “Yonhap” ахборот агентлиги.
Ўлканинг Маданият, спорт ва туризм вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йил январь-март ойларида мамлакатга 4,76 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга кўп ва биринчи чоракдаги рекорд кўрсаткичдир. Тахминан 1,45 миллион хорижий ташриф буюрувчилар сони Хитойга тўғри келди.

- Корейс маданиятининг жаҳон миқёсида машҳурлиги юртимизнинг етакчи сайёҳлик йўналиши сифатидаги мақомини мустаҳкамлашга ёрдам берди, - дейди Маданият, спорт ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Туризм сиёсати бошқармаси бош директори Кан Чжон Вон журналистларга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 21 март куни “BTS” гуруҳи Сеулдаги ”Кванхвамун” майдонида деярли тўрт йиллик танаффусдан сўнг қайтишларини нишонлаш учун бепул концерт берди.
Г.Сатторова, ЎзА