Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги дипломатик ваколатхонаси ташаббуси билан ушбу давлатда таҳсил олаётган талаба-ёшлар ва ватандошлар иштирокида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни ҳамда буюк қомусий олим Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилаш жараёнида енгиб ўтилган қийинчиликлар, шунингдек ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятидан кенг фойдаланиш учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди. Давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди.

Таъкидландики, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши миллатимиз мустақилликка эришиши йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. “Давлат тили тўғрисида”ги қонун орқали она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, тилимизни илмий асосда ривожлантириш учун ҳам кенг йўл очилган. Энг муҳими, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 октябрда “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – 21 октябрь санаси “Ўзбек тили байрами куни” сифатида белгиланди.

Бундан ташқари тадбирда буюк қомусий олим, давлат арбоби Мирзо Улуғбек қолдирган маънавий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Буюк аждодимиз ўзининг бой илмий-маърифий мероси ҳамда мислсиз бунёдкорлик фаолияти билан ватанимиз тараққиёти ва жаҳон цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган улкан тарихий сиймо экани алоҳида таъкидланди.

Г.Сатторова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Кореяда Ўзбек тили байрами кенг нишонланди