Марказий Осиё халқаро институтида Бош котиб Сунг-Хун Чже бошчилигидаги Жанубий Корея – Марказий Осиё ҳамкорлиги бўйича экспертлар форуми вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Корея томонидан Ханкук хорижий тиллар университети (HUFS) Марказий Осиё тадқиқотлари кафедраси мудири Ли Жи Ёнг, Халқаро иқтисодий сиёсат институти (KIEP) эксперти Пак Чунг Хо, Миллий бирлашув институти (KINU) вакили Хюн Сеунг Су ва бошқалар иштирок этди.

Мулоқот чоғида Жанубий Корея ҳукумати доиралари устувор йўналишларда Марказий Осиё давлатлари билан шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлиги таъкидланди.

Делегация раҳбари Сунг-Хун Чже таъкидлаганидек, “ушбу хорижлик мутахассислар Кореянинг турли таҳлил марказлари вакили бўлишига қарамай, минтақамиз билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бирлашдилар”.

Сунг-Хун Чже Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатнинг аниқ, амалий имкониятини муҳокама қилиш, истиқболни аниқлаш мақсадида самарали музокарани давом эттириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Томонлар “Марказий Осиё – Корея Республикаси” форматидаги ҳамкорлик кун тартиби бўйича янги таклиф, тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида Жанубий Корея ва Марказий Осиё экспертлари форумини ташкил этиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.

Якунда илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таҳлил марказлари ўртасида устувор йўналишлар бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар кўламини кенгайтиришга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикаси ва Марказий Осиё ҳамкорлиги масалаларини ўрганиш мақсадида Ханкук ташқи тадқиқотлар университети ҳузуридаги Евросиё тадқиқотлари марказида Жанубий Корея – Марказий Осиё ҳамкорлиги бўйича экспертлар форуми ташкил этилган.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея ва Марказий Осиё экспертлари долзарб масалаларни муҳокама қилди