Шу кунларда Швейцариянинг Женева шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Савдо ва тараққиёт бўйича Конференцияси (UNCTAD) ташаббуси билан ташкил этилган халқаро конференцияда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Халилилло Тўрахўжаев бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Мазкур конференция доирасида Қўмита раиси Халилилло Тўрахўжаев Жанубий Корея Истеъмолчилар агентлиги президенти жаноб Юн Су Хён билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, товар ва хизматлар сифати, шунингдек, рақамли бозорда истеъмолчи манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Икки томон ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини билдирди.

UNCTAD конференцияси доирасидаги ушбу мулоқот ўзаро ишончни янада мустаҳкамлайди ва истиқболли лойиҳаларга йўл очади.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея истеъмолчилар агентлиги вакиллари билан учрашув