Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида “Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш” мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бошланди.

Президентимизнинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро алоқадорликни мустаҳкамлаш бўйича 2022 йил БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қўллаб-қувватланган ташаббусини илгари суришда кўп томонлама мунозара майдонини шакллантириш учун ташкил этилган форум Ўзбекистон Афғонистон чегарасидаги “Термиз” халқаро савдо маркази эркин савдо зонаси билан танишув билан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ўтказилаётган форум жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Мулоқот маҳаллий ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Осиё-Тинч океани минтақаси, Америка, Яқин Шарқ мамлакатларидан 200 га яқин сиёсий-иқтисодий ва бизнес доиралар вакиллари, молия институтлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар аъзолари, шунингдек, дунёнинг турли таҳлилий ҳамда илмий-тадқиқот марказларининг нуфузли экспертларини ягона мақсад йўлида Термизда жамлади. Улар Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама этади. Бунда хавфсизлик, барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлаш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, иқтисодий ўсишни таъминлашда хусусий сектор ва молиявий тузилмаларнинг ролини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашади.

“Термиз” халқаро савдо маркази эркин савдо зонаси билан танишув доирасида 36 гектар майдонда қад ростлаган ҳозирча минтақамизда ягона замонавий марказнинг тақдимоти ўтказилди.

Эркин савдо зонасида яратилган имтиёзлар доирасида барча чет давлат фуқароларига Ўзбекистонга кириш визасисиз 15 кун марказда бўлиш ва чиқиш имконияти берилади. Мультивалюта, яъни Ўзбекистон сўми билан бирга АҚШ доллари, евро, Россия рубли ва юань қабул қилиш тизими жорий этилган. Марказ ҳудудига келувчи барча товарлар божхона тўловларисиз жойлаштирилади ва чиқарилади. Ҳудудда банклар, нотариуслар ва бошқа давлат хизматлари кўрсатиш марказлари ташкил этилган. Шунингдек, мажмуада “Hilton Garden Inn” меҳмонхонаси, “Akfa Medline” замонавий тиббиёт мажмуаси, “Central Asia University” бизнес мактаби, йирик савдо маркази, ресторан, хостел, йилига 900 минг тонна юк айланмаси қувватига эга йирик логистика маркази, ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилган. Майдони 50 минг квадрат-метр бўлган мингта савдо дўкони, бир йилда 100 минг юк машинасини қабул қилиш қувватига эга автотураргоҳ қурилган. 

Халқаро савдо маркази Карачи-Термиз-Тошкент-Қозоғистон-Россия транспорт коридорининг муҳим боғловчи қисми ҳисобланиб, Ҳинд океани портларига чиқиш имконини бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Йирик мажмуада замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш иншоотлари мавжуд бўлиб, юкларни “Ягона дарча” тамойили асосида тезкор расмийлаштириш учун барча қулайлик яратилган.

[gallery-23435]

Шу йил Хитой ва Қозоғистон давлатлари халқаро савдо марказида савдо уйларини очиб, бу ерга келувчиларга хизмат кўрсатишни бошлади. Айни пайтда Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь каби давлатлар ҳам савдо уйларини очишга қизиқиш билдирмоқда.

Замонавий мажмуа меҳмонларда катта таассурот уйғотди.

Форум 21 май куни якунланади.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубда тинчлик, дўстлик ва фаровонлик улуғланадиган Термиз мулоқоти бўлиб ўтмоқда