Бугун эрта тонгдан Сурхондарё вилоятида ҳам “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан бошланди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида ташкил этилган ҳашарда халқимизнинг азалий қадрият ва анъаналари қайта бўй кўрсатиб, баҳамжиҳатлик, аҳил ва иноқлик фазилатларини кенг намоён этмоқда. Жумладан, жанубдаги воҳада умумхалқ хайрия ҳашарининг илк кунида 817 минг 285 киши фаол иштирок этмоқда. Уларнинг 204 минг 132 нафари билаги кучга тўлган ёшлардир.  

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, ҳашарчилар тушгача 1 минг 521 гектар майдонни ободонлаштириб, қарийб минг тонна маиший ва қурилиш чиқиндиларини чиқариб ташлади. 2 минг 252 гектар лоток ва ариқ тозаланди. 1 миллион 280 минг 300 дан ортиқ дарахт оқланиб, таги юмшатилди. Суғорилиб, шакл берилди. 596 та қабристон, 60 та зиёратгоҳ тартибга келтирилиб, ободонлаштирилди. Жойлардаги болалар ва спорт майдончларида, боғ-роғларда ҳам тегишли ишлар бажарилди. Ҳашарда 1 минг 118 та техника кучидан фойдаланилди.  

–Байрам ва тўйларни обод, озода гўшада ўтказишга одатланган элимиз ҳашар баҳонасида ўзгаларга ғамхўрлик ва саховатпешалик хислатларини ҳам намойиш этмоқда,–дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Сайдулла Абдуримов. –Масалан, ҳашарнинг дастлабки куни тушгача аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг мингга яқин хонадонида томорқа ерлари чопилиб, тартибга келтирилди. 122 оиланинг уй-жойини таъмирлаш учун 362 миллион сўм маблағ сарфланди. 52 та эҳтиёжманд оила ва 26 нафар ногиронлиги бўлган ҳамда ёлғиз кишиларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Термиз шаҳридаги Эски шаҳар маҳалласи аҳли ҳам эрталабдан байрамона руҳда ҳашарга чиқди.

–Ҳашарни юқори савияда ўтказиш учун бажариладиган барча ишларни “кўчабай” ва “хонадонбай” белгилаб олдик,¬–дейди маҳалла раиси Шавкат Шукуров.–Бугун шу асосда иш ташкил этилди. Ҳудудимиздаги ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларида ҳам йирик ҳажмдаги ободонлаштириш юмушлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, кўп қаватли уй-жойлар ва якка тартибдаги уйларда, кўчаларда ободонлаштириш, тозалаш, дарахтларга шакл бериб, оқлаш каби ишлар уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Мисол учун, Айритом кўчамизда 20 дан ортиқ якка тартибдаги хонадон мавжуд. Ҳашарда барча оила аҳиллик билан иштирок этиб, кўчани тартибга келтирмоқда. Уй-жойларини ободонлаштириб, дарахтларига ишлов бераяпти. Бу юмушларни эртага ҳам давом эттирамиз.

Сурхондарё узоқ ўтмишдан сўзлайдиган тарихий обидалар ва археологик ёдгорликларга бой воҳа. Айниқса, байрам кунлари буюк аждоларимиз мангу қўним топган манзилларга мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан зиёратчилар келади. Уларни тоза, озода ва кўркам мажмуаларда қарши олиш учун муқаддас қадамжоларда ҳам ҳашар ташкил этилиб, теварак-атрофини ободонлаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.  

Мудофаа вазирлигининг Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмларидан бирининг ҳарбий хизматчилари ана шундай хайрли ишга ҳисса қўшиш учун эрталабдан Султон Саодат мажмуасида ободонлаштириш ишларини бошлади.  

–Тинч-тотув ҳаётимиз бунёдкорлари мажмуамизни тартибга келтириб, ободонлаштирганидан жуда қувондик, –дейди “Вақф” фонди вилоят бўлимининг мажмуадаги ходими Абдувоҳид Мажидов. –Баракат топишсин. Илоҳим юртимиз тинч, Ватанимиз обод, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Етти аср давомида қад ростлаган меъморий ёдгорлик 20 га яқин мақбарани ўз ичига олган. Сокин бу гўшада Саййидлар сулоласининг мақбаралари жойлашган. Дастлаб шу атрофдаги ерлар эгаси, пайғамбаримиз авлодларидан бўлмиш Ҳасан ал Амир мақбараси барпо этилган. Ул зот тўққизинчи асрнинг иккинчи ярмида вафот этган. Дам олиш ва байрам кунлари муқаддас манзил зиёратчилар билан жуда гавжум бўлади.

–Энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан уюштирилган ҳашарда фаол иштирок этишга аҳд қилганмиз, –дейди кичик сержант Баҳром Абдумаликов. –Пайғамбаримиз авлодлари мангу қўним топган муқаддас жойга келиб, мақбараларни тартибга келтираяпмиз. Хайрия ҳашари туфайли улуғ зотлар хоки қўйилган манзилни ободонлаштиришга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан хурсандмиз.  

Вилоятнинг барча маҳалла ва қишлоқларида, кўча ва хиёбонларда, ташкилот, корхона ва муассасаларда умумхалқ хайрия ҳашари қизғин давом этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубда маҳаллалар ободонлашиб, юртга файз ва кўрк улашмоқда