Сўнгги янгиликлар
Noyabr 2026
| Y | D | S | CH | P | J | SH |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
Жамоатчилик кенгаши вакиллари Жиззах горнизонида

Марказий ҳарбий округнинг Жиззах горнизонидаги ҳарбий қисмда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон халқ шоири, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Иқбол Мирзалиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр, жамоатчилик кенгаши аъзоси Ҳилол Насимов, вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, жамоатчилик кенгаши Жиззах вилояти минтақавий бўлинмаси раиси, сенатор Назира Мухторова ҳамда горнизондаги ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда сўзга чиққанлар, мудофаа ва ҳарбий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уй-жой ва бошқа таъминотлар билан таъминлаш, ёшларни Она ватанга садоқат билан хизмат қилиши, унинг тақдири, равнақи учун масъулиятини ошириш масалалари муҳокама этилди.


Шунингдек, “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати билан узвий ҳамкорликда бўлиш, ёшлар иштирокида маънавий ва маърифий, спорт ҳамда китобхонлик тадбирларини ҳарбий қисм ва муассасалар билан ҳамкорликда доимий равишда ишларни амалга ошириш лозимлиги айтиб ўтилди.


Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Муаллиф: aloviddingafforov
https://uza.uz/posts/485561
Улашиш




