Жамоат транспорти – одамларнинг узоғини яқин қиладиган, аҳоли кайфиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган восита. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда шаҳар жамоат транспортини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири брутто-шартнома тизимига босқичма-босқич ўтишдир.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича,  жорий йил апрель ойига қадар жамоат транспорти орқали жами 32,3 миллиондан зиёд транзакция амалга оширилган.  

Транспорт карталари орқали жами 13,8 миллион транзакция (шундан 5,7 миллиони тариф карталари орқали) амалга оширилган. Банк карталари орқали тўловлар 76,2 фоизга ўсди ва 11,4 миллион транзакцияни ташкил этди. QR чипталаридан метрода 6,3 миллион мартадан ортиқ фойдаланилган. Автобусларда QR-тўловлар ёрдамида 371 минг, метрода мобиль QR ёрдамида жами 222 минг транзакция амалга оширилган. 

Йўловчиларнинг виртуал карталар ёрдамида амалга оширган транзакциялари сони жами 142 мингтани ташкил этди.  

Республика ҳудудлари бўйича автобусларда Самарқандда – 381 минг 705, Урганчда – 200 минг 526, Қаршида – 121 минг 703, Андижонда – 43 минг 494, Қўқонда – 13 минг 328, Зарафшонда – 1 минг 978, Янгийўлда – 2 минг 206, Нукусда - 1 минг 335, Бухорода – 341 ва Наманганда – 126 транзакциялар амалга оширилди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоат транспорти орқали жами 32,3 миллиондан зиёд транзакция амалга оширилган