Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси томонидан “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ҳамда “Навоийуран” давлат корхонасига жамоатчилик сўрови юборилди.

Сўровдан мақсад корхоналарнинг ишлаб чиқариш, экологик ва санитария-гигиеник талабларга мувофиқлиги, ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳолати, кўрсатилаётган хизматлар сифати, атроф-муҳит муҳофазаси, хавфсизлик чоралари юзасидан фойдаланувчилар фикрини ўрганиш, мавжуд имкониятлар ва муаммоларни аниқлаш, бунда фуқароларнинг ҳуқуқлари қандай таъминланаётганини баҳолашдир. 

Бугунги кунда юртимизда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ижтимоий масъулиятини аниқлаш ва жамоатчилик билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун таъсирчан жамоатчилик назорати йўлга қўйилмоқда. Зеро, қабул қилинаётган қонунларнинг сўзсиз бажарилиши, ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши айнан жамоатчилик назоратига бевосита боғлиқ.

Корхона, ташкилот ва муассасалар жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлаш орқали ўз фаолиятини транспарентлик ва очиқлик асосида олиб бориши лозим. Жамоатчилик назорати эса фаолиятни кузатиш, баҳолаш ва огоҳлантириш функциясини амалга оширади, масъулиятни ошириш ва фаолиятни самарали ташкил қилиш учун муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Сўров натижаларига кўра, келгусида ушбу корхоналарда жамоатчилик эшитуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “Навоийазот” АЖга ҳам шу мазмунда мурожаат қилинган эди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамиятдаги мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиш долзарб вазифа