Жамият тараққиётининг ижтимоий-маданий технологиялари
Серобжон Урмоналиевич ЮЛДАШЕВ доцент фалсафа фанлари доктори (DSc) Фарғона давлат университети Фарғона, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада жамиятда ижтимоий-маданий технологияларнинг жорий этилиши нафақат ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга, балки мавжуд жамият барча соҳаларидаги динамик жараённинг трансформациялашувига сабаб бўлиши очиб берилган. Ушбу динамик жараёнлар бошқарилмайдиган ва бошқариладиган стратегик дастурлашга асос бўлади. Бу эса жамият трансформациялашуви бир вақтнинг ўзида кечаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-маданий жараёнларни ўрганиш зарурати билан муҳим эканлиги ижтимоий-фалсафий ўрганилган.
Таянч сўзлар: жамият, ижтимоий-маданий технологиялар, тараққиёт, трансформация, модернизация, ахборот, тараққиёт диалектикаси.