Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Жамият ривожланишида хотин-қизларнинг ўрни” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова мамлакатимизда, жумладан, Тошкент шаҳрида оилалар билан манзилли ишлаш, хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни ҳимоялаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга оид ишлар натижалари, 2025 йилда белгиланган вазифалар хусусида батафсил сўз юритди.   

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган вазифалар, бу жараёнда Тошкент шаҳар масъулларининг вазифалари, ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.  

Энг муҳим вазифаларга эътибор қаратилди.  

Кейинги йилларда хотин-қизлар таълимига давлат томонидан устувор аҳамият қаратилаётгани сабабли бугун олий таълимда таҳсил олаётган қизларимиз талабаларнинг 52 фоиздан ортиғини ташкил қилаётгани, аёлларнинг давлат ва жамият ҳаётида фаоллиги ошгани эътироф этилди. 

Шунингдек, аёллар муаммоларини ўрганиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятни юксалтириш орқали турли касалликларнинг, айниқса, онкологик касалликларнинг олдини олишда ўзаро ҳамкорликда бажариладиган қатор вазифалар санаб ўтилди. Aйниқса, низоли оилалар билан ишлаш масаласига атрофлича тўхталиб, барча масъуллар, ташкилотлар эзгу мақсадлар билан бирлашиб, сидқидилдан ҳаракат қилса, жуда кўп салбий ҳолатларнинг олдини олиш мумкинлиги алоҳида таъкидланди.    

Камбағалликни қисқартириш, оилалар фаровонлигини ошириш орқали оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича вазифалар таҳлил қилиниб, ҳар бир масъул ўз вазифасини сидқидилдан ва садоқат билан бажариши зарурлиги айтилди. Жамият тараққиётига ҳисса қўшишда хотин-қизлар фаолликка чақирилди.  

Н.Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамият тараққиётига ҳисса қўшишда хотин-қизлар фаолликка чақирилди