Индонезиянинг Жакарта шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Қитъа биринчилигида 21 давлатдан 196 нафар полвонлар 16 та вазн тоифасида медаллар учун рақобатлашмоқда.
Бугун, 11 сентябрь куни ўғил болалар: -50 кг, -55 кг, -60 кг, -66 кг, қизлар эса -40 кг, -44 кг, -48 кг, -52 кг вазн тоифаларида беллашадилар. Ушбу баҳсларда терма жамоамизнинг 9 нафар дзюдочиси иштирок этади.

Қуйида полвонларимизнинг илк рақиблари билан танишасиз:
-50 кг: Муҳаммадқодир Шодмонов – Загдзусем Пурев (Муғулистон)
-55 кг: Абубакр Сатторов – Баттсож Цоождорж (Муғулистон)
-60 кг: Муҳаммадкарим Носиров – Байел Абдиқасимов (Қирғизистон) / Ааруш Дутта (Ҳиндистон)
-66 кг: Санжарбек Ашуров – Нарматбек Абдраимов (Қирғизистон) / Ким Сеун Ги (Корея Республикаси)
-40 кг: Моҳинур Оллоберганова – Никита Никита (Ҳиндистон)
-40 кг: Дилафрўз Болтабоева — тўғридан-тўғри ярим финалда.
-44 кг: Динора Ҳасанбоева – Мунира Манасбекова (Қирғизистон)
-48 кг: Наргиза Дўстмаматова – Аяжан Ринат қизи (Қозоғистон) / Изабел Шаран (Ҳонг Конг)
-52 кг: Нигина Умрзоқова – Кван Чуи Йи (Ҳонг Конг) / Парк Су Хюн (Корея Республикаси)
Маълумот ўрнида: 13-14 сентябрь кунлари Жакарта шаҳрида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тўлиқ 18 нафар спортчи билан қатнашади. Чемпионатда жами 20 давлатдан 198 нафар дзюдочи иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА