Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва бу борада халқаро тажрибани қўллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда
Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос ва Жаҳон банки экспертлари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Муҳокама чоғида рақамли технологияларни ривожлантириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик ва унинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, дейилади Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотида.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқлари, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлашда сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича фикр алмашилди. Бундан ташқари, сунъий интеллектни ҳуқуқий тартибга солиш масалаларига ҳам алоҳида урғу берилди.
А.РУСТАМОВ, ЎзА