АОКАда “Жадидлар изидан” Республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев, вазирлик масъул ходимлари, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Ёшлар ишлари агентлиги “Мутолаа” лойиҳаси вакиллари иштирок этди.  

Таъкидланишича,  Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш кўникмаларини янада шакллантириш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш орқали уларни китобхонликка жалб этиш мақсадида “Жадидлар изидан” Республика танлови ташкил этилмоқда.  

Илк бор ўтказилаётган мазкур танловда иштирокчи ўқувчилар “jadidlarizidan.uz” платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтиш орқали иштирок этмоқда. Ҳозирга қадар танловда иштирок этиш учун 364 минг 906 та ариза келиб тушган.  

Танловни самарали ташкил этиш ҳамда ўқувчилар онгида миллий ғурурни шакллантириш мақсадида 10 минг 118 та умумтаълим мактабида “Жадидлар изидан” клубларини ташкил этиш режалаштирилган. Айни вақтда тажриба-синов тариқасида дастлаб 208 та туман (шаҳарда) 1 тадан ушбу клублар ташкил этилди. Танлов 6-8-синф ҳамда 9-10-синф ўқувчилари ўртасида ташкил этилиб, туман (шаҳар) босқичи шу йилнинг 31 октябрь куни барча ҳудудларда бир вақтда ўтказилиши режалаштирилган. Иштирокчилар мазкур босқичда 2 та шарт (тест ва савол-жавоб) асосида беллашади.  

Ҳар икки йўналиш бўйича туман (шаҳар) босқичларида ғолиб деб топилган 416 нафар ўқувчи танловнинг ҳудудий босқичида иштирок этади.  Танловнинг ҳудудий босқичи жорий йил 12-23 ноябрь кунлари, республика босқичи декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жадидлар изидан” Республика танловида иштирок этиш учун 365 мингга яқин ариза келиб тушган