Президентимизнинг 2024 йил 10 майдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўқув-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган ижтимоий хизматчилар билан бир қаторда тиббиёт ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва маҳалла вакиллари ҳам иштирок этди. Улар учун “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар билан ишлаш” мавзусида махсус машғулотлар ўтказилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги малака ошириш маркази ташаббуси билан ташкил этилган тренинг БМТ Аҳолишунослик жамғармаси – УНФПА, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамкорлиги ва Буюк Британия ҳукумати кўмагида олиб борилди.

Тренинг давомида иштирокчиларга Президент қарори мазмун-моҳияти, жабрланувчиларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги муҳим вазифалар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, мутахассислар “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар билан ишлаш” мавзусида маърузалар ўқиб, ҳаётий вазиятлар асосида амалий тавсиялар билан ўртоқлашди.

Ўқув жараёнида зўравонликка учраган аёлга кўрсатилиши лозим бўлган ёрдам турлари ҳаётий мисоллар асосида намоён этилди. Бу эса иштирокчилар учун зарур ёндашув усулларини амалда кўрсатиб бериш билан бирга уларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади.

– Тренинг доирасидаги машғулотлар нафақат ижтимоий хизматчиларга, балки унда иштирок этган тиббиёт ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва маҳалла вакиллари учун ҳам жуда фойдали бўлди, – дейди Боёвут тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази психологи Шоҳиста Жўрақулова. – Пойтахтдан келган мутахассислар ҳар бир масала юзасидан амалий ечимларни тақдим этди. Бу эса зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш ва тарғибот ишларини самарали ташкил этишда катта ёрдам беради.

Икки кун давом этган машғулотлар қизғин савол-жавобларга бой бўлди. Мутахассислар иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига илмий асосланган ва фактларга таянган ҳолда атрофлича жавоб беришди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш тизими кучаймоқда