Ижтимоий тармоқлар ким учундир фикрларини баён қилиш, ким учундир зарур маълумотларни топиш, яна ким учундир товламачилик майдони.
Бироқ, шахсга доир маълумотларни унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларда тарқатиш қонун билан тақиқланади. Айниқса, кимнидир обрўсизлантиришга уриниш жавобгарликка сабаб бўлади.
Фуқаро Д.У. бошқа бир фуқаро З.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Шундан 500 АҚШ доллари ва 4 дона тилла тақинчоқни олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
ЎзА