ФОТОРЕПОРТАЖ

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш республикамизнинг шаҳар ва туманларида ўз фаолиятини олиб бораётган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг бош мақсадига айланган. Жараёнда оғир турмуш шароитига тушиб қолган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар билан индивидуал даражада иш олиб боришга ҳамда уларнинг оғирини енгил қилишга эришилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.  

Туманнинг “Дийқан арна” маҳалла фуқаролар йиғинида 4 минг 300 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада 112 оила “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га ва 104 оила “Камбағал оилалар реестри”га киритилган. Ушбу оилаларга белгиланган тартибда индивидуал режа ишлаб чиқилиб, тегишли ёрдам ва хизматлар кўрсатиб келинмоқда.  Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларга ижтимоий ходим ассистентлари бириктирилиб, улар томонидан хўжалик ишлари бўйича ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Рамуза Тожимуродова ҳам ана шу маҳаллада яшовчи фуқаролардан. Ҳаётдаги баъзи бир қийинчиликлар замондошимизнинг бироз қаддини букди. Бироқ касб ўрганишга қизиқиш ва ўзига ишонч уни фаровон кунларга етаклади. Р. Тожимуродованинг қўлидаги ҳунари, ногирон фарзанди борлиги ҳисобга олиниб, унга Нукус тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди. Яқинда берилган замонавий тикув машинаси эса хонадонга қўшимча даромад киритиш имконини берди.

[gallery-24042]

Дастур доирасида маҳаллада олиб борилаётган ишлар шунингдек, ёш мутахассис Арзайим Боймуратовани ҳудудда ўқув марказини ташкил қилишга ундади. Имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан иш бошланган ўқув марказида илм ва фанга қизиқувчи маҳалла ёшларига математика, рус тили ва инглиз тили фанлари бўйича дарслар ўтилиб, машғулотлар олиб борилмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимоя – давлат назоратида