Тошкент шаҳрида ижтимоий хизматлар ривожлантирилиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳит яратишга қаратилган чора-тадбирлар фаол амалга оширилмоқда.
Президентимиз томонидан 2024 йил 13 июнда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида янги ижтимоий хизматлар тизими жорий этилмоқда.
2025 йил 1 мартдан бошлаб республикада 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилган. Ушбу хизмат болаларга ижтимоий, реабилитацион, педагогик ва бошқа зарур ёрдамни кўрсатади. Бу чора-тадбир нафақат болаларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувини таъминлайди, балки уларни доимий парваришга муҳтож ота-оналарга меҳнат фаолиятини тиклаш ва даромад олиш имконини ҳам беради. Яшнобод туманида жойлашган “Wunderkind” хусусий боғчасида ташкил этилган кундузги парвариш хизмати 9 нафар ногиронлиги бўлган болаларни қамраб олишга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда унда 7 нафар бола таълим ва парвариш билан таъминланган.
Бугунги лавҳамизда ушбу таълим масканида ногирон болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар ва ишчи гуруҳ билан яқиндан танишиб, янада батафсил маълумот олишга муваффақ бўлдик.
<iframe width="798" height="449" src="https://www.youtube.com/embed/olRHTQQGKrM" title="Ijtimoiy hayot – taraqqiyot sari yana bir qadam" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА