Миллатни уйғотиб, она юрт, замин ва атроф-муҳитга муҳаббатни мустаҳкамлаш, миллий ғурурни юксалтиришда адабиётдек кучли восита бўлмаса керак. Шу каби мақсадлар йўлида ижод ва маънавият тарғиботи йўналишида кўплаб самарали ишлар қилинмоқда.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид бошчилигида вакиллар  учрашуви бўлиб ўтди.  

Унда айни йўналишда амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди. Хусусан, республика бўйлаб ўтказилаётган «Маънавият фестивали»да тарғиботчилар сафида ижодкор-зиёлиларни кўпайтириш, ватанпарварлик, миллий ғурур мавзуларида шеър, ҳикоя каби йўналишларда танловлар ташкил этиш ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари учун болаларга аталган шеърий тўпламларни нашр қилиш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашувда масъуллар Республика Маънавият ва маърифат марказининг рақамли тарғибот лабораториясида замонавий медиа маҳсулотлар тайёрлаш ҳамда болалар адабиётини ривожлантириш йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олишди.  

Мазкур йўналишларда фикр-мулоҳазалари бор ёшлар ва ижодкорлар Республика Маънавият ва маърифат марказига ўз таклифларини билдиришлари мумкинлиги қайд этилди.  

А.РУСТАМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижод ва маънавият тарғиботи борасидаги лойиҳалар муҳокама қилинди