Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотига кўра, жорий йилнинг 22 июнь ҳолатига кўра, дунёда 544,2 миллион нафардан ортиқ беморда коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 6,3 миллион нафари, яъни 1,2 фоизи вафот этган.

Сўнгги 30 кунлик таҳлил этилганда, АҚШ, Тайвань, Германия ва Бразилия давлатларида кунлик ўртача касалланиш 50-100 минг ҳолатни ташкил этмоқда. Австралия, Франция, Португалия, Италия, Япония ва Жанубий Корея давлатларида юқори кунлик касалланиш (20-30 минг) ҳолатлари сақланиб қолмоқда. 
 
Мамлакатимизда ҳам сўнгги кунларда касалланганлар сонининг ўсиши кузатилмоқда. Ўтган икки йил давомида, айнан, июль-август ойларида касалланиш кўпайган эди. Ана шулардан келиб чиқиб, савол туғилади: бу йил ҳам ёзнинг шу даврида коронавирус инфекцияси яна “бош кўтаради”ми? 
 
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир ЮСУПАЛИЕВ ЎзА мухбирининг шу ва бошқа саволларига жавоб берди. 
 
– Мамлакатимизда жорий йил 22 июнь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 239 минг 895 нафарни ташкил этиб, улардан 237 минг 791 нафари, яъни 99 фоизи соғайган, 1 минг 637 нафари, яъни 0,7 фоизи вафот этган, – дейди Б.Юсупалиев. – Сўнгги бир ҳафта давомида касалланиш динамикасининг бироз кўтарилиши кузатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 17 июнь кунида 90 та, 18 июнь куни 108 та, 19 июнь куни 93 та, 20 июнь куни 87 та, 21 июнь куни 82 та, 22 июнь куни 98та касаллик қайд этилди. 
 
– Касалликка асосан қайси ёшдаги инсонлар кўпроқ чалиняпти, қайси ёш тоифадагилар касалликни оғир ўтказяпти? Ўтган давр мобайнида касалликка чалинганларнинг ёши билан боғлиқ омиллар таҳлил қилиндими?  
 
– Республика бўйича рўйхатга олинган беморлар ёшма-ёш таҳлил қилинганда, коронавирусга чалинганлар орасида 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 3-4 фоизни, 15-19 ёшдагилар 2-3 фоизни, 20-29 ёшдагилар 24-25 фоизни, 30-39 ёшдагилар 16-17 фоизни, 40-49 ёшдагилар 14-15 фоизни, 50-59 ёшдагилар 9-10 фоизни, 60 ёш ва ундан катталар 16-17 фоизни ташкил этмоқда. 
 
Касаллик манбаи суриштирилганда 35-40 фоиз ҳолатда оиладан, 15-20 фоиз ҳолатда бемор кўшнилари ёки қариндошларидан, 7-8 фоиз ҳолатда жамоат жойларида, 5-8 фоиз ҳолатда иш жойида юқтириб олингани аниқланган. 
 
– ЖССТ томонидан дунё мамлакатларида “Omicron” штаммининг “Stealth-Omicron” BA.2 варианти устувор штаммга айлангани таъкидланмоқда. Шу кунларда вирус юқтираётганлар ҳам айни мазкур штамм билан касалланяптими? 
 
– Республикамизда ҳам ушбу штамм аниқланиб, хозирги кунда коронавирус инфекцияси билан касалланишда ушбу штаммнинг учраётгани кузатилмоқда. 
 
Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар марказида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган таҳлилларда 67 фоизида “Omicron” ва 33 фоизида “Omicron” штаммининг янги мутациядаги “Stealth-Omicron” BA.2 варианти топилган. 
 
Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарорлиги таъминланиб келинмоқда. Лекин ўтган икки йил давомида айнан июль-август ойларида касалланиш кўтарилганлиги қайд этилган. Шунинг учун коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва бустер дозаси билан қайта эмлаш ишларини жадаллаштириш катта аҳамиятга эга. 
 
Айни кунгача, коронавирус инфекциясига қарши эмлашда қўлланилган жами вакциналар сони 57,7 миллион дозадан ошди. Улардан биринчи босқич эмланганлар 20 миллион 550 минг 541 нафарни, иккинчи босқичда эмланганлар 16 миллион 856 минг 230 нафарни, учинчи босқич ва бустер доза билан эмланганлар 20 миллион 355 минг 55 нафарни ташкил қилди. 
 
12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 1 миллион 587 минг 480 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан биринчи босқич эмланганлар 863 минг 351 нафарни, иккинчи босқичда эмланганлар 675 минг 766 нафарни, учинчи босқич ва бустер доза билан эмланганлар 48 минг 363 нафарни ташкил қилмоқда. 

ЎзА мухбири 
Моҳигул Қосимова 
суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Июль-август ойларида коронавируснинг янги тўлқини бошланадими? 