2025 йили ўтказиладиган IX қишки Осиё ўйинларига Хитойнинг Харбин шаҳри мезбонлик қилади.

Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши хабар тарқатди. Унда айтилишича, Осиё Олимпия кенгаши ҳамда IX қишки Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси Хитой олимпия қўмитаси билан келишган ҳолда ўйинлар ўтадиган саналарни ҳам кенг жамоатчиликка эълон қилди. 

Келишувга кўра IХ қишки Осиё ўйинлари келгуси йилнинг 7-14 февраль кунлари бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, VIII қишки Осиё ўйинларига 2017 йил Япониянинг Саппоро ва Обиҳиро шаҳарлари мезбонлик қилганди. 

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IX қишки Осиё ўйинларига Хитой мезбонлик қилади