Италия Германиядан "меҳмонлар" учун хун сўради
Италия хусусий қутқарув кемалари олиб келган мигрантлар учун Германиядан бадал талаб қилмоқда. Рим маълумотига кўра, 2022 йил октябрдан бери ёрдам ташкилотлари мамлакатга 22 500 га яқин муҳожир олиб кирган. Хусусий кемаларда жами 42 300 киши келган.
ИИВ ҳисоботида ГФР ташкилотларининг улуши умумий ҳолатнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Германия байроғи остида ҳаракатланган қитъадаги бошқа ташкилотлар кемалари ҳам қарийб 4 500 мигрант олиб киргани келтирилган. Хуллас, Рим хусусий қутқарув кемалари орқали келганларнинг учдан икки қисми Германия зиммасида, деб ҳисобламоқда.
Ички ишлар вазири Маттео Пьянтедози Берлинни харажатни бўлишишга чақирди. Аввал Италия орқали Европа Иттифоқига кирган ва кейин ГФРдан бошпана сўраган уч кишини қабул қилиш масаласини ҳам шу талаб билан боғламоқда. Янги қоидага кўра, одатда бошпана сўровини биринчи кириш мамлакати кўриб чиқиши керак. Фақат айрим истиснолар мавжуд.
Ушбу баҳс асносида Ўрта ер денгизидаги хавф ҳам сақланиб қолмоқда. Халқаро миграция ташкилоти маълум қилишича, йил бошидан бери Марказий Ўрта ер денгизи йўналишида камида 872 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Ёрдам ташкилотлари аслида бу рақам янада юқорилигини тахмин қиляпти.
Мусулмон Зиё, ЎзА