Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб, IT Парк резидентлари учун янги қонунчилик нормативлари жорий этилади. Ушбу ҳужжатлар айниқса, реклама хизматлари ва дастурий таъминотдан фойдаланишга бўлган обуналар билан боғлиқ бўлиб, уларга янги имтиёзлар ва мажбуриятларни тақдим этади. Янги тартиб-қоидалар, ўз навбатида, IT Парк резидентларининг халқаро савдо ва инвестиция соҳасидаги фаолиятларини яхшилаш, улар учун янада қулай шароитлар яратиш ва хорижий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Бунда тўловлар экспорт тушумлари доирасида бўлиши ва 500 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаслиги лозим.

Бу чекловлар, ўз навбатида, IT Парк резидентларига халқаро хизматлар ва маҳсулотлар учун осон ва тез тўловларни амалга ошириш имконини беради, аммо бу жараённи назорат қилиш учун муайян лимитлар ҳам белгиланган. Халқаро тўловлар, айниқса, юқори миқдорда амалга оширилаётган фаолиятлар учун қўшимча назоратни таъминлайди.

Эндиликда, реклама инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган 100 миллиондан ортиқ аудиторияга эга ахборот ресурслари ва тизимлари (шу жумладан, веб-сайтлар, платформалараро ресурслар, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар)да жойлаштирилиши талаб этилади.

 Реклама хизматлари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш обунаси бўйича оммавий оферта ва инвойслар, шунингдек, тўловлар тўғрисидаги маълумотлар “E-contrast” ташқи савдо ахборот тизимига киритилади.

Умумий суммаси 5 минг АҚШ долларигача бўлган оммавий оферта, инвойс ва тўловлар тўғрисидаги маълумотлар “E-contrast” ташқи савдо ахборот тизимига киритилиши талаб этилмайди ҳамда ушбу харажатлар дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмайди.

Шунингдек, яратган дастурий маҳсулоти обунаси учун хорижий давлатлардан келиб тушадиган тўловларни “E-contrast” ташқи савдо ахборот тизимига киритмаган ҳолда оммавий оферта орқали қабул қилиш мумкин бўлади.

2026 йил 1 январдан бошлаб амалга ошириладиган янги қонунчилик янгиликлари, IT Парк резидентларига ўз фаолиятларини глобал миқёсда кенгайтириш ва халқаро тўлов тизимлари орқали ишлаш имкониятини тақдим этади. Бу ўзгаришлар, шунингдек, реклама ва дастурий таъминот хизматларини янада оптималлаштиради, ҳукумат томонидан қўйилган чекловлар эса, шаффофликни таъминлаш ва иқтисодий фаолиятни янада самарали қилишга қаратилган. Шунингдек, бу ўзгаришлар кичик ва ўрта бизнес учун янги имкониятлар яратиши мумкин, айниқса, халқаро бозорга чиқиш учун қулайликлар тақдим этади.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IT Парк резидентлари учун янги тўлов ва реклама хизматлари тизими жорий этилади