Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари ҳамкорлигида “Дарбанд” йўл-патрул хизмати масканида ўтказган рейд чоғида бир тонна 15 килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотини ушлаб қолди.

Ҳамкорликдаги рейд тадбирининг дастлабки куни эрталаб соат 07:10 ларда “Денов-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Денов туманида яшовчи 24 ёшдаги М.Ш. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, юкхонаси текширилганида тегишли ветеринария ҳужжатларисиз 140 килограмм йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётгани аниқланди.  

Шу куни тунги соат 02:30 ларда мазкур йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Денов туманида яшовчи 24 ёшдаги А.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина юкхонасида ветеринария ҳужжатларисиз 475 килограмм йирик шохли мол гўшти олиб кетилаётгани ҳам маълум бўлди. Яна бир ҳолатда тунги соат учга яқин “Шўрчи-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Шўрчи туманида яшовчи 1997 йил туғилган Н.Ж. бошқарувидаги “Кобальт” автомашинасининг юкхонаси кўздан кечирилганида тегишли ветеринария ҳужжатларисиз 400 килограмм йирик шохли мол гўшти борлиги аниқланди.  

Мазкур ҳолатлар бўйича гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқли ёки яроқсизлигини текшириш учун вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораториясига тақдим этилгач, уларнинг истеъмолга яроқсиз экани аниқланди. Гўшт эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотлар белгиланган тартибда йўқ қилинди.  

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, айни пайтда ҳам рейд тадбирлари давом этмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари ушлаб қолинмоқда