Бугун АОКАда ўтказилган брифинг “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ томонидан истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар сарҳисобига бағишланди.

Унда мазкур ташкилот бошқарма бошлиғи Саодат Ибрагимова жамиятда 24 соатлик иш режими жорий этилгани ва электр таъминоти тизими доимий назорат қилинаётганини таъкидлади.

Маълум қилинганидек, 2025 йил январь ойида истеъмолчилар томонидан 5,9 миллиард киловатт соат электр энергияси истеъмол қилинган бўлиб, шундан 2 миллиард киловатт соат аҳоли, 3,9 миллиард киловатт соати эса улгуржи истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, электр таъминоти сифатини ошириш мақсадида жорий йилнинг январь ойида 592,5 километр электр узатиш тармоғи ва 220 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланган.

Ташкилот томонидан 2025 йилнинг январь ойида 10,1 миллион долларлик инвестиция ўзлаштирилиб, 0,4-110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ҳамда рақамли трансформация ишлари амалга оширилган.

– Шу билан бирга, фавқулодда авария ҳолатларини тезкор бартараф этиш мақсадида зарур электр ускуналари ва материаллар захираси яратилган, – деди С.Ибрагимова. – Хусусан, 1 199 та трансформатор, 417 тонна трансформатор мойи, 3 750 дона темир-бетон таянч, 128,3 тонна сим, 420,6 километр кабель, 4 366 та муфта ва 131 496 дона бошқа зарур материаллар захираси шакллантирилган.

Тадбир якунида қиш мавсумида электр тармоқлари ва ускуналарнинг барқарор ва ишончли ишлаши учун барча ташкилий-техник чоралар кўрилаётгани алоҳида қайд этилди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар барқарор электр энергияси билан таъминланмоқда