Исроилда юз минглаб одам кўчаларга чиқиб, Ғазодаги урушни тўхтатиш ва Ҳамас қўлида қолаётган гаровдагиларни озод этиш бўйича битим тузилишини талаб қилмоқда. Энг йирик йиғин кеча Тель-Авивдаги “Гаровдагилар майдони”да бўлиб ўтди. Ташкилотчилар ҳукуматнинг Ғазо шаҳрини босиб олиш режаси ҳамон асирда қолаётган тахминан 20 нафар фуқаро ҳаётини хавф остида қолдираётганини таъкидлади.

Бир кунлик умумий иш ташлаш натижасида айрим ҳудудларда йўллар, университетлар ва идоралар ёпилди. Исёнда қарийб 40 киши ҳибсга олинди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху эса норозиликни кескин қоралаб, бу Ҳамас позициясини мустаҳкамлаши, асирларни озод этиш жараёнини секинлаштиришини билдирди. Ўта ўнг қарашга эга вазир Бицалель Смотрич ҳам митингни “Ҳамасга қўл келадиган зарарли кампания” деб атади.

Намойишлар ортидан Исроил уруш кабинети Ғазони эгаллаш қарорини тасдиқлади. БМТ Хавфсизлик Кенгаши бу ташаббусни қоралаган. Ҳамас бошқарувидаги Ғазо маъмурияти BBС мухбирига айтишича, шаҳар жанубида жойлашган Зайтун тумани бомбардимон қилиниши “фожиали вазият”ни келтириб чиқарган. Шанба куни камида 40 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Исроил томони эса аҳолини жанг ҳудудидан жанубга кўчириш учун халқаро ташкилотларга чодирлар киритиш учун рухсат берилишини маълум қилди. Шу тариқа 1 миллиондан зиёд одамни кўчириш режалаштирилган. Ҳозирга келиб, БМТ ҳисоб-китобига кўра, Ғазода 1,9 миллион одам, яъни аҳолининг 90 фоизи бошпанасиз қолган.

БМТ Ғазода кенг миқёсли очарчилик кузатилаётгани, “энг ёмон ҳолат” аллақачон кузатилаётганидан огоҳлантирмоқда. Озиқ-овқат ва дори воситалари етишмовчилиги туфайли кўплаб инсонлар очлик ва касалликдан нобуд бўляпти.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроилликлар Ғазо урушига чек қўйишни талаб қилмоқда