Исроил разведкаси Эрон ҳарбий қудрати тез фурсатда тикланаётганидан хавотирда
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) ҳамда “Моссад” махсус хизмати вакиллари Эроннинг ҳарбий имконияти кутилганидан анча жадал суръатда қайта тикланаётганидан ҳайратда.
Бу ҳақда “The Jerusalem Post” нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Аввалроқ исроиллик мутахассислар берилган зарбалар натижасида Теҳроннинг ҳарбий салоҳияти бир неча йил орқага сурилгани ҳақида хулоса қилган эди. Ҳозир эса бу тахмин ўзини оқламагани тан олинмоқда.
Газета ёзишича, ЦАХАЛ бир неча йўналиш, жумладан баллистик ракета ишлаб чиқариш бўйича Эрон ҳеч ким кутмаган даражада тез ўсишини кузатмоқда. Агар жараён шу тахлит давом этса, Ислом Республикасининг ракета захираси бир йилдан камроқ вақт ичида низогача бўлган даражага чиқиб олиши мумкин.
Ф.Яхшибоева, ЎзА