Ҳурмуз шарқида АҚШга тегишли дрон уриб туширилди
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳурмуз бўғози шарқий қисмида АҚШга тегишли MQ-1 русумли учувчисиз учоғи мамлакат ҳаво мудофааси тизими томонидан уриб туширилганини маълум қилди.
Баёнотда сўнгги 24 соат ичида тўртта, жами 20 та MQ-1 русумли дрон маҳв этилгани таъкидланган. Бу маълумот Америка томонидан тасдиқланмаган.
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Козим Ғарибободий АҚШ билан воситачи давлатлар орқали олиб борилаётган билвосита мулоқот давом этаётганини айтган.
– Дипломатия имконияти ҳамон мавжуд, – деган мулозим. – Эрон ўз манфаатига мос, мамлакат учун мақбул келишувга эришиш истагида экани табиий. Теҳрон бошқа давлатлар манфаатини қондириш учун музокара олиб бораётгани йўқ.
Н.Қаюмова, ЎзА