Испанияда маош ошди, аммо аҳоли барибир норози?
Испанияда иш ҳақи ва иқтисодий кўрсаткич ўсишига қарамай, аҳоли турмушида сезиларли ижобий ўзгариш кузатилмаяпти. Бунга уй-жой, энергия ва кундалик истеъмол моллари нархи ошиши сабаб бўлмоқда.
Масалан, Эстремадура минтақасида энг кам маош 66 фоиз, давлат хизматчилари маоши эса 20 фоиздан кўпроқ кўтарилди. Афсуски, нарх-наво ўсиши даромад самарасини камайтирган. Қолаверса, иш ҳақини оширишга қаратилган ислоҳот кичик бизнес харажатини ҳам кўтарган.
Натижада тадбиркорлар орасида норозилик кучайган. Ижтимоий сўров мамлакатдаги иқтисодий қийинчилик ва ҳукуматга нисбатан ишонч пасайиши сайловчилар сиёсий танловига таъсир қилаётганини кўрсатмоқда. Консерватив Халқ партияси ва ўнг қанотдаги “Vox” партияси сайловда етакчилик қилмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА